Хотин-қизларнинг билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган “ITWomenUz — 2021” лойиҳасининг 2-босқичи доирасида Бухоро вилояти "Тадбиркор аёл" ассоциацияси психологлари Гулчехра Авезова ва Наргиза Нуруллаевалар иштирокида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар учун "Ўзингга ишон" мавзусидаги онлайн психологик тренинг ўтказилди.
Унда 20 нафар маҳаллий хотин-қизлар тўғридан-тўғри ҳамда республикамизнинг бошқа ҳудудларидаги 900 га яқин хотин-қизлар онлайн иштирок этишди.