Маълум қилинишича, у ўзини гўёки электр тармоқлари корхонаси ходими сифатида таништириб, фуқаро Ф.Б.нинг хонадонида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиш ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик ва электр ҳисоблагичини таъмирлаб беришни ваъда қилган.
Эвазига у 9,4 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.