Тадбирда Умумтаълим фанлар ва маданият кафедраси мудири Г. Носирходжаева, ўқитувчилар М.Юнусова, Н. Тухтасинов ва талабалар иштирок этди.
Меҳмон спикер О.Тўйчиев талабларга раҳбарлик кўникмалари, бошқарувда ахборот ва коммуникациядан самарали фойдаланиш ҳамда Ўзбекистонда инновацион эко муҳитни ривожлантириш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар, инновацион ғояга эга ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Очиқ ва эркин мулоқот тарзида ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Фаол иштирок этган иқтидорли талабаларга эсдалик совғалари ва “InnoWeek.uz-2022” инновацион ғоялар ҳафталигига таклифномалар берилди.