Йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 12,3 % га етди. 

2022 йилнинг июль ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни ноозиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 0,9 фоизга ошди.

Шу даврда аҳолига пуллик хизматлар 0,3 фоизга ошди.

2022 йилнинг июль ойида ўтган ойга нисбатан озиқ-овқат маҳсулотлари 1 % га арзонлашган.