“Июль ойининг биринчи ҳафтаси кунлик ҳарорат бўйича янги рекорд ўрнатди”, — дейилади ВМО баёнотида.

Ташкилот маълумотларига кўра, 7 июль куни дунёда ўртача ҳарорат 17,24 даражага кўтарилди. Бу 2016 йил 16 августда қайд этилган аввалги рекорд – 16,94 даражага нисбатан 0,3 даражага юқори, деб хабар беради mir24.tv.