Йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 12,2 фоизга етди.
2022 йилнинг июнь ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,1 фоизга ошди.
Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари 0,9 фоиз ва аҳолига пуллик хизматлар 0,8 фоизга ошди.