Тадбир давомида Жаҳон банки томонидан 2018 йил 1 октябрдан кучга киритилган Экологик-ижтимоий тамойиллар (ESF) ва ушбу тамойиллар асосида амалиётга татбиқ этилган Экологик ва ижтимоий стандартлар халқаро молия институтининг Барқарор ривожланиш йўлидаги фаолиятини янада мустаҳкамлаш ҳақида фикр алмашилди.
Бундан ташқари, Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш сиёсати (IPF) борасида марказ мутахассисларига тушунчалар бериб ўтилди
Давра суҳбати давомида келгусида Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини Жаҳон банкининг Экологик ижтимоий стандартлари билан уйғунлаштириш борасида ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди, деб хабар беради Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати.