Шу кунгача мазкур ташкилот COVID-19 учун курашга деб 21 миллиард доллар атрофида маблағ ажратган.

— Бугун манаман деган ривожланган давлатлар учун ҳам мисли кўрилмаган тиббий, молиявий, ижтимоий ва иқтисодий инқирозлар бўй кўрсатмоқда. Бунинг оқибатида миллионлаб инсонларнинг ҳаёти хавф остида қолмоқда. Шундай таҳликали вазиятда Жаҳон банкининг вазифаси янада долзарб аҳамият касб этади. Биз бундай ёрдам дастурларини иқтисодий жиҳатдан қашшоқлашаётган, ўзини ўнглаб олишга ресурси йўқ мамлакатлар учун беришда давом этаверамиз, — дейди Жаҳон банки президенти Девид Мелпас. — Узоқ муддатга мўлжалланган ушбу лойиҳамиз электр ва тоза ичимлик сув каби муҳим инфратузилмалардан фойдаланишни кенгайтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, хусусий секторнинг ўсиши ва ривожланишига ёрдам бериш орқали кенг иқтисодий ўсиш ва ўртача даромадни оширишга кўмаклашиш, қарз ва инвестиция масалаларида шаффофлик ва барқарорликни таъминлаш кабиларга қаратилади.