WBC 61-конвенцияси кун тартибида таълим, допинг, ҳакамлик, халқаро алоқалар, бокс қоидаларига ўзгартиришлар, рейтинглар, чемпионлик камарлари, хайрия ва жамоат ташаббуслари каби қатор масалалар ўрин олган.

WBC (Жаҳон бокс кенгаши) — профессионал боксга бағишланган халқаро ташкилот. WBC турли вазн тоифаларида бокс бўйича жаҳон чемпионатларини бошқаради ва тартибга солади, антидопинг тестларини ўтказади, жангларни ўтказиш қоидалари ва стандартларини ишлаб чиқади, боксчилар манфаатларини ҳимоя қилади. WBC, шунингдек, боксчиларни қўллаб-қувватлаш ва қийин пайтларда ёрдам беришга қаратилган хайрия ва жамоат тадбирларида фаол иштирок этади.