Кеча мусобақанинг дастлабки кунги баҳслари ташкил этилди ва унда ўзбекистонлик тўрт нафар спортчи шоҳсупага кўтарилди.
Жанговар самбо мусобақасида ҳамюртимиз Баҳодир Боқиев (-58 кг) барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, терма жамоамиз аъзоларидан Ҳомиджон Мўминов (спортча самбо, -64 кг), Дилшод Чориев (спортча самбо, -98 кг) ва Ҳакимжон Исмоиловлар (жанговар самбо, +98 кг) финалгача етиб боришди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Мусобақалар давом эттирилади.