Қолаверса, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ўрнида Гулистон тиббиёт кластерини ташкил этиш ва уни ишга тушириш борасидаги ишлар ҳам бошлаб юборилган. Ушбу ишларнинг бориши билан танишиш мақсадида Сирдарёга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари ҳамда давлат тиббий суғурта жамғармаси вакиллари ташриф буюрди.
Дастлаб, улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалида бўлиб марказ имкониятлари билан танишди.
Болалар жарроҳлик ва жароҳатлар бўлими, Катталар анестезиология-реаниматология бўлими, кардиотерапевтик реанимация бўлими, токсикология ва экстракорполрол тозалаш бўлимларида бўлиб, у ерда беморларни даволаниши учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Ва соҳа мутахассисларига ўзларининг муҳим тавсияларини берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари ҳамда Давлат тиббий суғурта тизими вакиллари вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлди ва марказнинг гематология ва ўткир буйрак етишмовчилиги бўлимини кўздан кечирди.
Гематология бўлимида даволанаётган онкогематологик касалликлар, яъни сурункали миелолейкоз, сурункали лимфолейкоз, ўткир лейкоз, касалликлари, даволаниши қийин бўлган касалликлардан, апластик камқонлик, иммун трамбоцитопеник пурпура, тромбоцитопения, сублейкемик миелоз каби касалликлар, наслий касалликлардан гемофилия А, гемофилия Б, наслий гемолитик камқонлик касалликлари билан касалланган беморлар ҳамда сунъий буйрак етишмовчилиги бўлимида даволанаётган беморларни кўздан кечирда ва улар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Шундан сўнг, улар мазкур марказнинг гематология, гастроэнтерология, пульмонология, неврология, ревматология бўлимлари учун янгитдан қурилаётган 100 ўринли бинонинг қурилиш ишлари ҳамда марказ ўрнида янгитдан иш фаолиятини бошлаши кутилаётган Гулистон тиббиёт кластерининг лойиҳаси билан танишди.
Мазкур 163 ўринли икки бинони қуриш ва реконструкция қилиш ишларига Инвестиция дастури доирасида 18,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, қурилиш ва таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилотлар томонидан жадаллик билан олиб борилаётганлиги, яқин ойларда фойдаланишга топширилиши, у ерда беморларни даволаш учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида соҳа вакиллари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакилларига маълумот берди,
Беморларга юқори малакали тиббий хизмат турларини кўрсатиш, хизмат сифатни ошириш мақсадида Гулистонда «Гулистон» тиббиёт кластерини ташкил этиш, уни ишга тушириш ишлари якунига етиб қолди.
Ушбу иш ҳам ниҳоясига етказилгач, вилоятдаги 6 та тиббиёт муассаса, яъни вилоят кўз касалликлари шифохонаси, вилоят эндокринология диспансери, уруш ва меҳнат фахрийлари шифохонаси, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиали ҳамда вилоят диагностика маркази «Гулистон» тиббиёт кластери таркибига ўтказилади ва улар бир жойда, ягона бошқарув асосида фаолиятини бошлайди.
Шу мақсадда жорий йил 25-26 октябрь кунлари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказ Сирдарё вилоят филиалида Гулистонда «Гулистон» тиббиёт кластерини ишга тушириш, уни бизнес режасини якунига етказиш, бизнес режани амалга ошириш бўйича ресурсларни сафарбар этиш йўлларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Ўтказилган семинарда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг консультантлари Александр Лоуренсо, Мафатен Шаоуали, Марк Хеллоуэлл, Кристофер Хитспатрик, Елена Сой, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижрочи директори биринчи ўринбосари Зоҳид Эрматов, бўлим бошлиғи Дилноза Нажмутдинова, Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдашев, бошқарманинг масъул ходимлари ҳамда «Гулистон» тиббий кластери таркибига кирувчи тиббиёт муассасалари бош врачлари ва бош ҳисобчилари қатнашди.
Улар икки кун мобайнида Гулистонда «Гулистон» тиббиёт кластерини ишга тушириш ва тиббий кластер бизнес режасини якунига етказиш бўйича фикр алмашди, ҳамда давлат хусусий шерикчилик асосида хусусий тадбиркорга берилиши режалаштирилган Гулистон шаҳридаги 1-оилавий поликлиниканинг бизнес режасини муҳокама этди.
Семинарда иштирок этган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти консультантлари томонидан «Гулистон» тиббиёт кластерини ишга тушириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш борасида зарурий тавсиялар берилди, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.