“Агар миллий ҳукуматлар фуқароларга инфекция сонини камайтириш ва одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун стратегияни аниқ тушунтиришда давом этмаса, агар одамлар коронавирусга қарши курашишнинг асосий қоидалари — қўлларни ювиш, ниқоб тақишга риоя қилмаса, бизда пандемиянинг фақат битта сценарийси бўлади: вазият ёмонлашади", — деди у.
Кўп давлатлар ва минтақалар янги COVID-19 нинг тобора кўпроқ тарқалаётгани ҳақида хабар беришмоқда ва вақтлироқ бекор қилинган карантин чораларига қайтишга мажбур бўлмоқда. Аммо ҳамма ҳам навбатдаги ўзини ўзи яккалаш тартибига тайёр эмас. Каталония суди маҳаллий ҳокимиятнинг Лейде ва яна бошқа етти ҳудудда карантинни кучайтириш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.

Тахминан 140 мингга яқин киши ишга етиб олиш ёки бошқа фавқулодда ҳолатлардан ташқари уйидан чиқиб кетмаслиги керак эди.Аммо судья бу чораларни «номутаносиб таҳдид» деб атади ва Каталония расмийлари ўз ваколатлари доирасидан чиқиб кетди, деб ҳисоблади.

Болқонда инфекциянинг янги тўлқини туфайли Чехия ҳукумати Сербия ва Черногория фуқароларининг мамлакатга киришига чекловлар жорий этди. Улар кирган тақдирда ҳам коронавирусга қарши топширган тестлари манфий натижани кўрсатган бўлиши керак, ёки икки ҳафталик карантинга олинади. 15 июлдан бошлаб Греция чегарадаги хорижлик сайёҳларни текширишни кучайтиради. Яқин кунларда махсус тиббий комиссия оммавий ёзги православ ярмаркаларини вақтинча тақиқлаш тўғрисидаги ҳукумат таклифини ҳал қилиши керак.

Марокашда, порт шаҳри бўлган Танжернинг бир миллионга яқин аҳолиси яна яккаланиш тартибига ўтишди. Кафелар, бозорлар ва савдо марказлари яна ёпилди.
Филиппинда олти ҳафта олдин карантин тугатилганди. Аммо пойтахтнинг энг қашшоқ шаҳарларидан бири бўлган Навотаснинг 250 минг аҳолиси учун барчаси бошидан бошланди. Уларга камида икки ҳафта давомида уйда қолиш тайинланган.

Жанубий Африка ҳукумати мамлакатда комендантлик соати жорий этди ва спиртли ичимликлар сотишни тақиқлади.

Сўнгги ҳафталарда бу ерда кунига 12 мингга яқин янги касаллик ҳолатлари қайд этилмоқда. Кеча Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги эпидемиологик вазият туфайли карантин режими яна икки ҳафтага узайтирилишини айтди.