Жаҳонда сўнгги оқ жирафа қолди. Жирафани браконьерлардан ҳимоя қилиш учун унга GPS-трекер бириктирилди. 2020 йил март ойида мазкур турга мансуб 2 та жирафа браконьерлар томонидан ўлдирилган.
Рейнджерлар трекердан келадиган товушни спутник орқали оладилар. Шу тариқа жирафанинг жорий ҳолати ҳамда ҳаракати кузатилади.
Оқ жирафалар илк бора 2016 йилда Кения ҳамда Танзанияда кузатилган.
Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи маълумотларига кўра, жирафалар йўқолиб кетиш хавфи остида қолган тур сифатида рўйхатга киритилган. Бутун дунёда 68 мингдан ортиқ бош жирафалар қолган.