Маълум қилинишича, жорий йилнинг сентябридан пойтахтимиз иссиқлик тизимида қатор ўзгариш ва янгиланишлар бўлиши режалаштирилмоқда. Хусусан, лойиҳа асосида тизимдаги иш бошқаруви ўзгаради. 30 йилга мўлжалланган лойиҳа техник, технологик янгиланиш ва иш услубларининг янги босқичга ўтишини назарда тутади.

Учрашувда Veolia компаниясининг Тошкентдаги масъул вакили ва ишчи гуруҳ билан жорий йил давомида режалаштирилган учрашув ва тадбирлар ҳақида ҳам сўз юритилди. Март-апрел давомида ҳужжатларни атрофлича ўрганиш, тегишли хулосалар олиш ва мутасадди ташкилотлар билан келишиш каби жараёнлар тўлиқ якунланса, май ойида тегишли шартнома имзоланади ва сентябрдан амалий жараёнга киришилади.

Томонларнинг навбатдаги учрашуви 9 март куни ўтказилиши режалаштирилган.