Анимацион фильмлар туркуми қизиқарли вақеаларга бой. Фильм Олимжон ва унинг дўстлари Баҳодир, Фарҳод, Мухлиса ва Мадиналарнинг бошидан кечирган саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилади. Мультфильмнинг асосий ғояларидан бири болажонларда китобхонликка қизиқиш уйғотишдир.
Сценарий муаллифи ва рассом Шуҳрат Асаeв, режиссёр Жасурбек Бўтаевлар ижодий ҳамкорлигида яратилган мазкур мультфильм жажжи болажонларимизни китоблар оламига чорлаши, севимли қаҳрамонлар саргузаштларига ошно қилиши, шубҳасиздир.