Жакарта шаҳар полицияси бошлиғи Асеп Эди Сухерининг сўзларига кўра, жума куни Жакартадаги мактабда содир бўлган портлашда камида 54 киши жароҳат олди.
“Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар сони 54 нафарга етди”, деди у.
Унинг таъкидлашича, жабрланганлар турли даражадаги жароҳатлар олган ва баъзилари аллақачон шифохонадан чиқарилган.
Полиция бошлиғи портлаш сабаби аниқланмаганлигини таъкидлади, деб хабар берди am.sputniknews.ru.