Сайловнинг ушбу тизими турли сиёсий кучлар вакиллари ва сиёсий бошқарув барқарорлиги оʻртасидаги мувозанатни таʼминлайди. Бу эса уни замонавий демократик тизимларда самарали воситага айлантиради. Шу боис ҳам ушбу модел дунёнинг турли мамлакатларида фаол қоʻлланиляпти ва у жамиятни модернизасия қилиш ва демократлаштиришда муҳим рол оʻйнамоқда.Вакилликнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда аралаш сайлов тизими сизга вакилликнинг мутаносиб ва аксарият жиҳатларини ҳисобга олишга имкон беради. Бу сайловчиларнинг сиёсий имтиёзларини янада аниқроқ акс эттиришга ёрдам беради. Аралаш сайлов тизимининг аксарият элементлари алоҳида сайлов округларида жонли сиёсий рақобатнинг пайдо боʻлишига замин яратади, бу эса вакиллик сифатини оширишга хизмат қилади.Бу тизим барқарор ҳукуматлар шаклланишига, мутаносиб элементлар эса сиёсий қарашларнинг кенг доирасини акс эттирувчи парламентларни шакллантиришга имкон беради.Аралаш сайлов тизимининг жамиятни демократлаштиришдаги аҳамияти қуйидагича:– коʻп сайлов элементлари мавжудлиги янада барқарор ва башорат қилинадиган сиёсий тузилмаларни таʼминлаш орқали экстремистик ва радикал тенденсияларни ушлаб туришга ёрдам беради;– аксарият ҳудудлар, минтақавий хусусият ва манфаатларни ҳисобга олиши мумкин, бу айниқса коʻп миллатли ёки федератив давлатларда оʻта муҳимдир. Сайловчиларнинг юқори даражадаги сиёсий фаоллигини рагʻбатлантириши мумкин, чунки улар сиёсий жараёнга таʼсир оʻтказиш учун турли хил имкониятларни тақдим этади.Мамлакатимизда парламент ҳамда давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида изчил янгиланишлар, жумладан, давлат бошқарувида сиёсий партиялар ролини янада кучайтириш, вакиллик органларига сайланган депутат ва сенаторларнинг масʼулияти ва фаоллигини ошириш борасида тизимли ҳуқуқий ислоҳотлар кечмоқда.Жумладан, 2023-йил 18-декабр куни қабул қилинган “Оʻзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум оʻтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган оʻзгартириш ва қоʻшимчалар киритиш тоʻгʻрисида”ги қонун билан Сайлов кодекси ва амалдаги еттита қонунга сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда оʻтказиш тартибини мамлакатимиз сиёсий ҳаётида амалга оширилган тизимли ислоҳотлар натижаларига, сиёсий-ҳуқуқий маданияти юксалиб бораётган халқимиз талабларига, шунингдек, ривожланган демократик ҳуқуқий давлатларнинг илгʻор амалиётига уйгʻунлаштиришга қаратилган оʻзгартириш ва қоʻшимчалар киритилди.Сайлов кодексига киритилган янги нормаларга мувофиқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими, яʼни мажоритар ва пропорсионал сайлов тизими асосида оʻтказиш белгиланди. Зеро, бугунги кунда ривожланган мамлакатларда синовдан муваффақиятли оʻтган, сайловчиларнинг хоҳиш-истаклари, талабларига тоʻла жавоб берадиган, сайловни аҳоли учун энг мақбул шаклда ташкил этиш ва оʻтказиш тартиблари ҳамда сайлов тизимлари мавжуд. Улар, айниқса, аралаш сайлов тизимидан самарали фойдаланиб келмоқда. Шу сабабли Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими асосида оʻтказиш тартиби белгиланган.Жумладан, Сайлов кодексига киритилган оʻзгартириш ва қоʻшимчаларга коʻра:– Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини оʻтказиш учун 75 та ҳудудий бир мандатли сайлов округи тузилади;– Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан коʻрсатилган номзодлар роʻйхати асосида Қонунчилик палатасига сайлов оʻтказиш учун Оʻзбекистоннинг бутун ҳудуди ягона сайлов округи ҳисобланади;– партия роʻйхати Марказий сайлов комиссияси томонидан роʻйхатга олинганидан кейин, ушбу роʻйхатга киритилганлар депутатликка номзод мақомини олади ва уларга гувоҳнома берилади;– партия роʻйхатига киритилган номзодлар ушбу сиёсий партиянинг аʼзолари ёки партиясиз боʻлиши мумкин. Бошқа сиёсий партиянинг аʼзолари ушбу роʻйхатга киритилиши мумкин эмас;– депутатликка номзодларни танлаш тартиби сиёсий партиялар томонидан белгиланади;– аёлларнинг сони бир мандатли сайлов округлари боʻйича, шунингдек, партия роʻйхати асосида сиёсий партиядан коʻрсатилган депутатликка номзодлар сонининг камида 40 фоизини ташкил этиши керак. Бунда партия роʻйхатидаги кетма-кетликда камида ҳар 5 нафар номзоднинг икки нафари аёл киши боʻлиши лозим.Шунингдек, ягона сайлов округи боʻйича сайланадиган Қонунчилик палатасининг депутатлик оʻринлари ушбу сайловда иштирок этган сайловчилар овозларининг 7 ва ундан коʻпроқ фоизини тоʻплаган сиёсий партиялар оʻртасида тақсимланади.Агар сайловда иштирок этган сайловчилар овозларининг 7 ва ундан коʻпроқ фоизини фақат битта сиёсий партия тоʻплаган боʻлса, унда депутатлик оʻринлари сайловда сайловчиларнинг энг коʻп овозини тоʻплаган иккинчи сиёсий партияга ҳам тақсимланади.Демак, жорий йил октябрда режалаштирилган сайловда Қонунчилик палатасининг 75 депутати аввалгидек бевосита бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 депутат сиёсий партияларнинг сайловда олган овозлари сонига пропорсионал тарзда, партия томонидан тақдим этилган депутатликка номзодлар роʻйхати боʻйича сайланади.Маʼлумки, сиёсий партиялар аҳолининг энг фаол, дунёқараши, мақсади, фикрлари муштарак боʻлган муайян қисмини оʻз сафида бирлаштирган ва умумхалқ манфаатлари ёʻлида сиёсий ҳокимият учун курашадиган сиёсий ташкилот боʻлгани боис фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан ажралиб туради. Сиёсий партиялар сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчиси сифатида давлат органларининг шаклланиши ва сиёсий қарорларнинг қабул қилинишида тобора муҳим омилга айланиб бормоқда. Давлат ҳокимиятини эркин ва ошкора, муқобиллик асосида оʻтказиладиган сайловлар орқали шакллантириш демократиянинг олий коʻриниши ҳисобланади. Сайловлар орқали инсон ва фуқаронинг энг муҳим конституциявий сиёсий ҳуқуқларидан бири роʻёбга чиқарилади.Жамиятимизда мафкуравий хилма-хиллик, коʻпфикрлилик шаклланиб бораётганлиги сабабли сиёсий партиялар оʻртасида ҳам оʻзига хос баҳс-мунозаралар кетмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда 5 та сиёсий партия фаолият юритмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019-йил 22-август куни мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашувда “Ҳар қандай сиёсий партия замон билан ҳамнафас боʻлиб, унинг оʻткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олади”, дея таʼкидлаган эди.Сайловлар сиёсий партиялар учун оʻзига хос имтиҳон вазифасини оʻтайди. Сайловларнинг коʻппартиявийлик ва муқобиллик, ошкоралик ва транспарентлик тамойиллари асосида, дунёда умумеʼтироф этилган демократик стандартларга мос ҳолда оʻтиши коʻп жиҳатдан сиёсий партияларнинг ушбу жараёнга пухта тайёргарлик коʻриши ҳамда чуқур оʻйланган янги гʻоя ва мақсадлар, дастурлар билан уларда фаол иштирок этишига богʻлиқ.Юқорида айтиб оʻтганимиздек, мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий кенгашларга сайлов шу вақтга қадар мажоритар сайлов тизими асосида оʻтказиб келинган боʻлса, сайлов қонунчилигига киритилган соʻнгги оʻзгартиришларга мувофиқ эндиликда парламентимизнинг қуйи палатасига сайловлар аралаш сайлов тизимида, маҳаллий кенгашларга сайлов эса мажоритар сайлов тизимида оʻтказилади. Оʻз навбатида, аралаш сайлов тизими сиёсий партиялар фаолиятига янгича ёндашувларни жорий қилишни тақозо этади.Умуман олганда, аралаш сайлов тизими ёндашувларнинг хилма-хиллигини намойиш этади, бу эса оʻз навбатида, сиёсий институтларни муайян сиёсий ва маданий шароитларга мослаштириш, демократик жараёнларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.Аралаш сайлов тизимини жорий қилиш орқали ҳар бир мамлакат уни оʻзига хос шароитларга мослаштиради, бу эса янада адолатли вакиллик бошқарувини ташкил этиш имконини беради. Дунёнинг турли минтақаларида ундан муваффақиятли фойдаланиш мисоллари ушбу тизимнинг замонавий демократик амалиётдаги самарадорлиги ва аҳамиятини тасдиқлайди.Шундай қилиб, аралаш сайлов тизими жамиятларни модернизасия қилиш ва демократлаштиришда муҳим рол оʻйнайди, сиёсий барқарорлик, қонунийлик ва фуқароларнинг сиёсий жараёнга жалб этилишини мустаҳкамлашга катта ҳисса қоʻшади.Бекзод ЖАМИЕВ,Тошкент давлат техника университетиОлмалиқ филиали директори оʻринбосари,сиёсий фанлар боʻйича фалсафа доктори, дотсентМақола “Янги Оʻзбекистон” газетасининг 182-сонида (2024-йил 9-сентябр) чоп этилган.Ҳамкорлик материали
Жамиятни модернизaция қилиш ва демократлаштириш — аралаш сайлов тизимининг ундаги ўрни ва аҳамияти
Аралаш сайлов тизими — бу пропорсионал ва можаритар тизим элементларини бирлаштирган сайловларни ташкил этишга инновацион ёндашувдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси
- Умумхалқ байрамларининг ўзига хос тароналари ишлаб чиқилади
- 2026 йилда 110 километр янги темир йўл тармоғи қурилади
- Россиядан ташлаб кетилган чақалоқ онаси билан бирга Ўзбекистонга олиб келинди
- Зеленский: Янги йилга қадар кўп нарса ҳал бўлиши мумкин
- Трампнинг махсус вакили Гренландия бўйича режалар ҳақида гапирди
Парагвай Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
- Тошкент ирригация университетининг “Сув дипломатияси” магистратура йўналишига халқаро мақом берилади
- Ўзбекистон халқига байрам табриги
- Ўзбекистон Президенти барқарор ривожланишни таъминлаш учун тинчлик ва ишончни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади
- Подмосковьедаги мактабда ўсмирнинг одамларга пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида бир бола ҳаётдан кўз юмди
- 2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида