Овоз беришдан олдин Вазирлар Маҳкамаси расман истеъфога чиқди. Аввалроқ ОАВ Япония ҳукуматида ҳеч қандай ўзгаришлар режалаштирилмагани ҳақида хабар берган эди.

Февраль ойининг бошида навбатдан ташқари парламент сайловлари эълон қилинган эди. Овоз беришдан сўнг Такаичи партияси қуйи палатадаги ўринларнинг учдан икки қисмидан кўпроғини қўлга киритди. Мутлақ кўпчилик коалицияга келажакда юқори палатанинг кўмагисиз ўз ташаббусларини амалга ошириш имконини беради.

Бош вазир миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, ҳарбий харажатларни кўпайтириш, шунингдек, иқтисодиётни рағбатлантириш ва солиқ юкини камайтириш чораларига эътибор қаратмоқда, деб хабар берди 24.kz.