— Жамоат транспорти қамрови бор-йўғи 25 фоиз экани – бу тизимга берилган баҳо - деди Президент.

Вилоятларга етказилиши режа қилинган  автобусларнинг ҳаммаси ҳам олиб келинмагани, Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида молиялаштириш тизимини жорий қилиш  ишлари якунига етказилмагани танқид қилинди.

Транспорт вазири ва вилоят ҳокимлари бу ишларни тўлиқ якунлаб, 1 мартга қадар 5 та вилоят марказида, 1 июнгача қолган 8 та шаҳарда янги тизимни йўлга қўйиши шартлиги қатъий кўрсатиб ўтилди.