Унда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, сенатор, «Кексаларни эъзозлаш» жамоат фонди вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ижрочи директори Асқар Маматхонов, видеоалоқа орқали Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси ўринбосари Иномжон Қудратов, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Хайрулло Собиров, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг «ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари» бўйича доимий комиссияси котиби Икромжон Солиев ҳамда Ҳаракатнинг нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат экспертлар гуруҳи аъзолари, давлат ташкилотларининг жамоатчилик Кенгашлари раислари, ННТлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Жамоатчилик муҳокамаси таклиф ва мулоҳазаларга бой бўлди. Жумладан, қуйидаги йўналишларда муҳим таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:  
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларнинг фуқаролик жамияти вакиллари билан кенг муҳокамасини уюштириш ва амалга ошириш;
- давлат идоралари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолияти самарадорлигини кўтариш;
- ННТлар томонидан фуқароларни жамоат ва давлат ишларини бошқаришга фаол жалб этиш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва юридик саводхонлигини кучайтириш борасидаги фаолиятларини рағбатлантириш механизмларини яратиш;
- Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳузуридаги Жамоат фондларини такомиллаштириш ва тўлақонли фаолият юритишларини таъминлаш;
- Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида нодавлат-нотижорат ташкилоти вакиллик институтини жорий қилиш;
- ННТлари учун кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослашган таълим муассасасини очиш;
- Давлат идораларининг нодавлат-нотижорат ташкилотлари, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ва изчил ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
- Давлат ташкилотларининг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти очиқлигига эришиш;
- Давлат идоралари фаолиятининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини мунтазам йўлга қўйиш;
- Вилоятда ННТлар уйини бунёд этиш; 
- Кенг жамоатчиликни ташвишлантираётган муаммоли масалаларни аниқлаш, таҳлиллаш ва ҳал этиш бўйича нодавлат секторни жалб қилиш каби муҳим йўналишларда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Мазкур таклифлар форум ташкилотчи ва масъуллари томонидан назоратга олинди.

Наргиза МУҲАММАДИЕВА,
«Юксалиш» УМҲ Наманган вилоят бўлими раҳбари.