Музокаралар давомида Жанубий кореялик ҳамкорларга вилоятнинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти тақдим этилди.
Учрашувда «Hanjin agrisulture and industry Co.LTD» компанияси раҳбари Гулистон туманида Жанубий Корея технологиялари асосида лойиҳа қиймати 10 миллион долларга тенг «ақлли» иссиқхоналар фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди. Томонлар ушбу масала юзасидан ўзаро келишувга эришди.
Қайд этиш керакки, сўнгги йилларда Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳит шакллантирилди, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тизим яратилди. Натижада республикада иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари ва соҳаларида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони кун сайин кўпайиб, уларнинг тўғридан-тўғри инвестиция киритиш борасидаги таклифлари кўпайиб боряпти, дея хабар беради «Дунё» АА.