Интерфакс хабарларига қараганда, мамлакатда карантин қоидалари юмшатилгач иш бошлаган давлат музейлари, галареялар ва театрлар номаълум муддатга ўз фаолитини тўхтатди.

Шунингдек, Жанубий Корея ҳукумати таълим даргоҳларидаги белгиланган чоралар бўйича ҳам талабчанликни оширди. Нафақат пойтахтда, балки чекка ҳудадлардаги бошланғич ва ўрта мактаблар ҳам ўқувчилар сонини учдан бир қисмга қисқартириш мажбуриятини олди.

Мамлакатнинг таълим вазирлиги таълим муассасаларида ижтимоий масофани сақлаш бўйича ҳам эслатма берди.

Жанубий Кореяда мана икки кундан буён кунига 50дан ортиқ янги касалликка чалиниш ҳолатлари аниқланмоқда. Бу рақамларнинг катта қисми пойтахт ҳиссасига тўғри келади.

Хабарларга қараганда Жанубий Кореяда сўнгги икки ой ичида энг кўп касалланиш ҳолатлари шу йилнинг 28 май куни аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда коронавирус инфекцияси билан зарарланган беъмор, бу касалликка қайта чалинмаслиги айтилганди.