Кореянинг Жануби-Шарқидаги Улсан шаҳрида 33-қаватли бино ёниб кетди, — деб хабар беради Yonhap агентлиги. Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган суратларда бинонинг деярли барча қаватлари ёнгани кўриниб турибди.

Агентликнинг маълумотига кўра, ёнғин 8 октябрь маҳаллий вақт билан соат 23:00да бошланган. Тунги шамол ёнғинни ўчиришга йўл қўймаган.

88 киши шифохоналарга тутун билан заҳарланган ҳолда етказилди, деб хабар берган ўт ўчирувчилар.