Таъкидланишича, энг кўп қурбонлар Кенсан-Намдо вилоятида қайд этилди – 13 киши. Кенгидода – олти, Чхунчхон-Намдода – уч, Кванжу шаҳрида – бир киши ҳалок бўлди. Капхен уездида уч киши бедарак йўқолган, уларни дарё оқизиб кетгани тахмин қилинмоқда.
Бундан ташқари, кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатларида 2,2 мингдан ортиқ эвакуация қилинганлар уйларига қайта олмаяпти, деб хабар беради report.az.