«Тошкент- Истанбул- Сеул» транзит авиарейси орқали учиб борган ҳамюртларимиз Инчон аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Жанубий Кореядаги ваколатхонаси ходимлари томонидан кутиб олинди.

Янги ўрнатилган тартибга мувофиқ, улар махсус ходимлар кузатувида меҳмонхонага жойлаштирилди. Коронавирусни аниқлаш учун топширилган тест жавоби натижаларидан келиб чиққан ҳолда фуқаролар карантин муддатларини ўташ учун манзилларига кузатиб қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур 14 нафар фуқаронинг Жанубий Кореядаги иш жойига жўнаб кетиши жорий йил 13 июлда режалаштирилган, бироқ Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятнинг кескинлашгани сабабли қолдирилган эди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.