Унга кўра:

Қўнғирот тумани ҳудудида давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида умумий майдони 1 447 143 гектар бўлган “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғи барпо этилади.

Қарор билан:

Табиат боғининг хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналаридаги ерлар ушбу ҳудудларда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади;

Табиат боғи Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади;

Табиат боғи Давлат экология қўмитасининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатдарида тақиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобига молиялаштирилади.

Ушбу меърий ҳужжат билан:

“Жанубий Устюрт” миллий табиат боғининг умумий майдони;

“Жанубий Устюрт” миллий табиат боғига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг майдони;

“Жанубий Устюрт” миллий табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдони;

Табиат боғи ижро этувчи аппаратининг тузилмаси тасдиқланди.