Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабар бермоқда.

Янги йўналиш Тошкент шаҳри «Жанубий вокзал» бекатидан Тошкент вилояти «Ниёзбоши маҳалласи» бекатигача ҳаракатланади. Йўналишда Mercedes-Benz LF автобуслари хизмат кўрсатади.

Ҳаракат вақти:

  • иш кунлари: 05:30 — 23:10 (11 та автобус)
  • шанба: 05:30 — 22:25 (10 та автобус)
  • якшанба: 06:07 — 22:02 (9 та автобус)