У суяклари мураккаб ва парчаланиб сингандан беморларга ёрдам беради.

Олимлар суяк ҳужайраларини беморнинг ўз суяк илиги ҳужайралари ёрдамида ўстиришади, шунда ўсган суяк яхшироқ илдиз отади.

Бемордан 50-100 миллилитр суяк илиги олинади, ундан ҳужайралар ажратиб олинади ва ўстирилади. 1 минг ҳужайрадан 20 мингта янги ҳужайра олинади. Улар биомослашувчан материалга жойлаштирилади ва тўқима билан ҳосил қилинган суяк биореакторда ўстирилади. Ўлчами 4х1х1 сантиметрли суяк блоклари олинади. Катта жароҳатлар учун ушбу блокларнинг бир нечтасидан фойдаланиш мумкин.

Технология аллақачон ҳайвонларда синаб кўрилди ва бир нечта клиник синовлардан ўтди. Бундан ташқари, университет ходимлари пастки суякларида мураккаб жароҳати бўлган 20 нафар беморга ёрдам беришни режалаштирмоқда. Университет келажакда дори воситасини ишлаб чиқаришни режалаштирган, дейилади mir24.tv сайтида.