Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Таом ҳудуднинг иссиқ ва қуруқ иқлими, яйловда боқилган ҳисори қўзилари гўшти, шунингдек, арча шоҳлари билан тандирда пишириш технологияси билан ажралиб туради. «Жарқўрғон тандир гўшти» одатда 1,5–2 соат давомида +400 °C атрофида қиздирилган ер тандирда буғ ва иссиқликда пиширилади.

Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши «Жарқўрғон тандир гўшти» номи ва анъанавий тайёрлаш усулини ҳуқуқий ҳимоя қилади, сифат стандартларини мустаҳкамлайди ҳамда Сурхондарёнинг ҳудудий гастрономик брендини кенг тарғиб этиш имконини яратади.