Жорий йилнинг 9-май куни фашизм устидан қозонилган ғалабага 76 йил тўлади. Ушбу кун муносабати билан Кармана тумани «Дўрман» маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Пирназар бобо Турдиев хонадонига туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Б.Савуров, туман Ёшлар иттифоқи раиси О.Нормуҳаммедов бошчилигида бир гуруҳ ўқувчи ёшлар ташриф буюришди.
Иккинчи жаҳон урушида мардларча қаҳрамонлик кўрсатган фахрийларимизнинг юртимиз тинчлиги учун чеккан заҳмати, ҳаёт қийинчиликларини сабот билан енгиши биз учун ҳақиқий жасорат ва фидойилик тимсолидир.