Давравий тизимда ўтган ушбу турнирда 6 та мамлакатдан 6 нафар гроссмейстер қатнашди.
Турнирда БАА вакили, араб мамлакатлари орасида энг юқори рейтингли шахматчи Салим Солиҳ (ФИДE рейтинги 2 621 балл), Игор Миладинович (Сербия, 2 582), Виорел Иордаческу (Молдова, 2 566), Адли Аҳмад (Миср, 2 546), Гривас Эфстратсиос (Гресия, 2 423) каби таниқли шахмат усталари қаторида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров (2 425 балл) ҳам иштирок этди ва якунда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Жавоҳир 10 имкониятдан 8 очко жамғариб, мусобақа бош совринини қўлга киритди. Кейинги ўринларни 6,5 очкодан жамғарган Миср ва БАА вакиллари банд этишди.