Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 750 минг доллар бўлган Freestyle Chess Gram Slam турнири бўлиб ўтмоқда.

Унда кеча Жавоҳир Синдоров америкалик Ҳикару Накамурага қарши тай-брейкнинг ҳал қилувчи иккинчи партиясини ўтказди.

Тай-брейкнинг биринчи учрашувида Синдоров ғалаба қозонган эди. Иккинчи партияни оқ доналарда ўтказган Жавоҳир яна Накамурани мағлуб этди.

Натижада Жавоҳир Freestyle Chess Gram Slam турнирининг 1/2 финалига йўл олди. Шунингдек, яна бир чорак финал ўйинида Магнус Карлсен Нодирбек Абдусатторовни мағлуб этди.

Синдоров энди 1/2 финалда яна бир америкалик гроссмейстер Фабиано Каруанага қарши баҳс олиб боради. Накамура эса 1/4 финалда Нодирбек Абдусатторов сингари 5-ўрин учун курашни давом эттиради.