Қувайтнинг "Jazeera Airways"авиакомпанияси Ал-Қувайт ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Ал-Қувайт — Самарқанд — Ал-Қувайт йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Airbus A320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи парвоз эса 2023 йил 1 мартга мўлжалланган.

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

"Jazeera Airways" Қувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси ўз терминалига эга халқаро аеропортда жойлашган ва арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.