Ўзбекистонга янги парвоз йўналиши: Ал-Қувайт — Самарқанд — Ал-Қувайт йўналишини очган Airbus A320 самолёти анъанавий тарзда сув аркаси билан, экипаж ва йўловчилар эса гуллар билан кутиб олинди.
Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, "Jazeera Airways" Ўзбекистонга парвозларни 2021 йилда бошлаган. Ал-Қувайтдан Тошкентга мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига уч марта — душанба, сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Наманганга — душанба, чоршанба ва жума кунлари.
"Jazeera Airways" Қувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси ўз терминалига эга халқаро аеропортда жойлашган ва арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.