Қатарда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Бу сана яқинлашган сайин ким чемпион бўлади деган саволга футбол мутахассислари, мураббийлар, машҳур футболчилар, спорт нашрлари, сайтлар ўз тахминларини билдирмоқда.

ЕА Sport FIFA 23 симулятори  ЖЧ-2022да Аргентина чемпион бўлишини тахмин қилган. Симулиятор тахминича, финалда Аргентина Бразилияни мағлуб этади. Жамоа сардори Месси 8та гол уради.

Шуни унутмаслик лозимки, бу метод орқали сўнгги уч жаҳон чемпионати ғолиблари (2010 – Испания, 2014 – Германия, 2018 – Франция) тўғри топилган.

“Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Камерун футбол федерацияси президенти  Самюэл Это'О тахминича, унинг мамлакати миллий жамоаси финалда Марокашни мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлади.

— Йиллар давомида Африка жамоалари тажриба орттиришди ва менимча, улар нафақат жаҳон чемпионатида иштирок этишга, балки ушбу мусобақада ғалаба қозонишга ҳам тайёр, — деган у Ouest France нашрига берган интервьюсида.