“А” гуруҳининг сўнгги учинчи турида Луи Ван Гал мураббийлигидаги Нидерландия терма жамоаси қатарликларни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 1/8 финал босқичига йўл олган бўлса, ушбу гуруҳдаги Эквадор - Сенегал учрашуви 1:2 ҳисобида сенегалликлар ғалабаси билан якунланди.
“В” гуруҳининг 3-тур баҳсида Англия Уэлс устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. 1-бўлимда дарвозалар дахлсизлиги таъминланди. 2-бўлимда инглизлар учта тўпни Уэлс дарвозасига йўллаб, ғалабага эришди ва шу тариқа 7 очко билан ўз гуруҳи етакчисига айланди. Энди улар 4 декабрь куни 1/8 финал ўйинида Сенегал билан рўбарў келади.
АҚШ терма жамоаси билан кучли руҳий босим остида ўйин ўтказган эронликлар гуруҳдаги 3-тур учрашувини 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан якунлади. Бу 3 декабрь куни ўтадиган 1/8 финал баҳсида АҚШ ва Португалия жамоалари тўқнаш келишига олиб келди.
Бугун – 30 ноябрь куни “В” ҳамда “Д” гуруҳларидаги 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда “В” гуруҳида Австралия-Дания, Тунис-Франция, “Д” гуруҳида Польша-Аргентина, Саудия Арабистони-Мексика жамоалари 1/8 финал босқичига чиқиш учун кураш олиб боради.