Кеча Осиё қитъасида футбол бўйича ЖЧ-2026 биринчи саралаш босқичи доирасидан ўрин олган жавоб учрашувлари бўлиб ўтди ва гуруҳлар тўла шаклланиб, қуйидагича кўриниш олди:

А гуруҳ – Қатар, Ҳиндистон, Қувайт, Афғонистон.

В гуруҳ – Япония, Сурия,  КХДР, Мьянма.

С гуруҳ – Корея Республикаси, Хитой, Таиланд,  Сингапур.

D гуруҳ – Уммон, Қирғизистон, Малайзия, Хитой Тайпеи.

Е гуруҳ – Эрон, Ўзбекистон,  Туркманистон, Ҳонконг.

Ғ гуруҳ – Ироқ, Веьтнам, Филиппин, Индонезия, 

G гуруҳ – Саудия Арабистони, Иордания, Тожикистон, Покистон.

Н гуруҳ – БАА, Баҳрайн, Яман, Непал.

I  гуруҳ – Австралия, Фаластин, Ливан, Бангладеш.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026  иккинчи саралаш босқич гуруҳ ўйинларини 16 ноябрь куни Туркманистонга қарши сафардаги баҳс билан бошлайди. 21 ноябрда эса Эрон Тошкентда меҳмон бўлади. 3-турда вакилларимиз кейинги йилнинг март ойида Ҳонгконг меҳмони бўлади.