Маълумки, футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионатини ўтказишга Испания – Португалия – Марокаш учлиги, Аргентина – Уругвай – Чили – Парагвай тўртлиги ва Греция – Миср – Саудия Арабистони учлиги даъвогарлик қилиши айтилаётган эди.
Marca нашрининг ёзишича, Саудия сўнгги фурсатда бу “ўйин”дан чиқишга қарор қилган. Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири қолган икки давлат расмийлари билан боғланиб, ЖЧ-2030ни ўтказишга даъвогарлик қилмасликларини айтган. У ўзлари тузмоқчи бўлган учлик Испания – Португалия – Марокаш учлигига тенг кела олмаслигини билдирган.
Энди ЖЧ-2030 мезбонлиги учун Испания – Португалия – Марокаш учлиги ҳамда Аргентина – Уругвай – Чили – Парагвай тўртлиги рақобатлашади.
Чемпионат мезбонлари номи 2024 йилда маълум бўлади.