Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳодиса 4 сентябрь куни соат 16:00да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Ғазалкент-Чирчиқ» йўлида содир бўлган. Ҳаракатланиб кетаётган «Jetaur» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Оқтош кўпригидан Ғазалкент сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетган.
ФВВ қутқарувчилари томонидан махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни сув тақсимлаш иншоотидан олиб чиқди. Автомобилда йўловчилар бўлмаган.