У икки спирал галактиканинг туташи натижасида юзага келган.

Arp 220 галактикаси Ердан 250 миллион ёруғлик йили узоқликда, Илон юлдуз туркуми йўналишида жойлашган. Бундай галактикаларда юлдузларнинг пайдо бўлиш тезлиги Сомон йўлидагидан юқори бўлиб, йилига 100 та юлдузни ташкил қилади.

Икки галактиканинг тўқнашуви тахминан 700 миллион йил олдин содир бўлган. Тахминан 200 га яқин юлдузлар тўплами диаметри беш минг ёруғлик йили бўлган, чанг билан қопланган зич ҳудудда жойлашган. Биргина мазкур ҳудуднинг ўзида бутун Сомон йўлидагидек миқдорда газ мавжуд, дейилади lenta.ru сайтида.