Маълум бўлишича, сайёра туман билан қопланган ва ёруғликни акс эттиришга қодир.
Сайёрага GJ 1214 b номи берилган. Аввалги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, у ҳаёт учун жуда иссиқлик қилади. Сайёра ўз юлдузига яқин жойлашган. Сув объектлари суюқ ҳолатда мавжуд бўлолмайди, аммо сув буғлари атмосферада кўп миқдорда мавжудлиги аниқ.
Тўлиқ атмосферага эга мазкур сайёрани Хббл каби телескоп воситасида тадқиқ қилишнинг имкони бўлмади. Аммо инфрақизил асбоблар билан жиҳозланган Жеймс Уэбб GJ 1214 b нинг термал харитасини тузиб, унинг атмосфераси таркибини аниқлай олди.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, сайёранинг ёритилган ва қоронғи томонлари ўртасида ҳароратда катта фарқ бор.
Олимларнинг фикрича, атмосфера сайёра мавжуд бўлган даврдан бошлаб шакллана бошлаган. Эҳтимол, у дастлаб водородга бой бўлган ва кейинчалик унинг кўп қисмини йўқотган. Бошқа тахминларга кўра, унинг таркибига сувга бой музли жинслар таъсир кўрсатган.
Янги тадқиқот шуни кўрсатадики, сайёра ўзининг қизил митти юлдузидан узоқроқда шаклланган бўлиши мумкин, лекин кейинчалик тизим марказига яқинроқ кўчиб ўтган, дейилади mir24.tv сайтида.