Мусобақанинг 9 тури якунига кўра, Нилуфархон 6 очко тўплаб, кучли рақибалар иштирок этган нуфузли чемпионатда аёллар ўртасидаги халқаро гроссмейстер (WGM) нормаси талабларини бажарди.

Шунингдек, ўзбекистонлик шахматчи рейтингини сезиларли даражада яхшилаб, унга 95 рейтинг очкосини қўшиб олди.

Бу натижа Нилуфархон Имомқузиеванинг халқаро майдондаги энг йирик муваффақиятларидан бири бўлиб, ўзбек шахматининг навбатдаги муҳим ютуғи сифатида эътироф этилмоқда.