Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.x." МЧЖ раҳбари Д.Х. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаролар Р.Б. ва А.А.га бемор фарзандларини Ҳиндистон давлатидаги тиббий клиникаларда жигар кўчириш операциясини амалга оширишда ёрдам беришини айтиб, сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали уларнинг 3 300 АҚШ доллари билан 3,8 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 4 млн сўмини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.