Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига бир қатор муҳим ўзгаришлар киритилмоқда. Бу ҳақида ИИВ ташаббуси билан ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.
Янги Кодекснинг 15 моддасига кўра, Ўзбекистон суд-ҳуқуқи тизимида Инсонпарварлик комиссиялари ташкил этилади.
Инсонпарварлик комиссиялари Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир минтақасида тузилади. Комиссия таркибига Олий Мажлис, Халқ депутатлари кенгашлари депутатлари, ўз-ўзини бошлқариш ташкилотларининг ҳаётий тажриба ва аҳоли орасида обрўга эга вакилларидан иборат бўлади.
Инсонпарварлик комиссияси раиси этиб Халқ депутатлари кенгаши депутати тайинланади.Инсонпарварлик комиссияси аъзолари сони беш кишидан кам бўлмаслиги лозим.
Инсонпарварлик комиссиясининг асосий вазифаси:
Маҳбусга доир ҳужжатлар тўплами - ҳудудий жазони ижро этиш бўлинмалари томонидан тайёрланади.
Маҳкумлар пенсия таъминотини ҳам қуйидаги ўзгаришлар кутмоқда:– 407 – модда: Жазони ижро этиш муассасалари ёки уларнинг ташкилотлари томонидан озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар учун солиқ тўланмайди”;
– 408 – модда: Озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар ихтиёрий равишда ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида солиқ тўлайдилар”;
Қонун изоҳида айтилишига кўра, киритилаётган ушбу ўзгаришлардан қуйидаги натижалар кутилмоқда:
Янги қонун лойиҳаси 3 апрелга қадар умумхалқ муҳокамасида бўлади.