Бугунги кун ҳолатига 657 минг нафар ўқувчилар спорт синовларини топшириш истагини билдириб my.sport.uz электрон платформасида ариза қолдирган.

“Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари ғолибларига қуйидаги имтиёзлар бериш кўзда тутилган:

  • Ёш кўрсаткичига кўра ғолиб "Темурбеклар мактаби"га тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга қабул қилинади;
  • ғолиб ва совриндорлар (1, 2 ва 3-ўрин) сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат тўловининг 50 фоизини чегирма билан тўлайди ва муддатли ҳарбий хизматга биринчилар қаторида устунлик билан юборилади;
  • ғолибларга (1-ўрин) умумий фойдаланишдаги давлат йўловчи ташиш шаҳар транспортида бепул ҳамда ҳудудлараро ҳаракатланишда 50 фоиз чегирмали тўлов билан имтиёзли юриш имкониятини тақдим этади (бундан такси, шу жумладан йўналишли такси мустасно);
  • ғолиб ва совриндорларга (1, 2 ва 3-ўрин) иш жойи ҳисобидан дам олиш масканлари ва санаторийларга бепул йўлланмалар тақдим этилади;
  • ғолиб ва совриндорларга (1, 2 ва 3-ўрин) республика миқёсида ишга ёки ўқишга қабул қилинишида жисмоний тайёргарлик талаб этиладиган имтиҳон (олий таълим муассасалари спорт йўналишларидан ташқари), синов, амалий машғулотларда устунлик (имтиҳонда максимал балл ёки амалий машғулотлардан озод қилиниши) берилади.

Кеча «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларини қабул қилиш учун старт берилди.

Тадбирда Спорт вазири А.Икрамов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Ф.Боқиев, Спорт вазири ўринбосари Д.Рахимова, спорт ва таълим соҳаси мутасаддилари ҳамда спорт синовларини топшириш истагини билдирган 657 минг нафар  7-18 ёшдаги ўқувчилар иштирок этди. Расмий очилиш маросими республикамизнинг 14 та ҳудуди ва 208 та туман (шаҳар)ларидаги иштирокчилар билан онлайн боғланган ҳолда ташкил этилди.

Расмий очилиш маросими республикамизнинг 14 та ҳудуди ва 208 та туман (шаҳар)ларидаги иштирокчилар билан онлайн боғланган ҳолда ташкил этилди.