Унда вилоят ҳокими Э.Салиев, университет таъсисчиларидан Б.Аҳмедов шунингдек, Москва давлат маъмурчилиги институти ректори А.Тараканов ва профессор В.Флегонтов иштирок этди.

— Жиззах ижтимой-иқтисодий университети таълим бериш жараёни Ўзбекистон Республикасида қўлланаётган олий таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари асосида ташкил этилган, — дейди билим юрти таъсисчиларидан бири Б.Аҳмедов. — Ўзбекистондаги мутахассислардан ташқари биз 58 нафардан зиёд илғор Россия давлатидаги олий таълим билим юртларидан дарс бериши учун ўқитувчиларни жалб қилишни режалаштирганмиз. Эндиликда, вилоятимиз ва республикамизнинг турли бурчакларидан ёшларимиз сифатли таълим олишлари учун чет элга боришга ҳожати қолмайди.

Қабул психология, бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий ишлари, мактабгача таълим, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалигида менеджмент, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, туризм, меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш йуналишларида ўтказилади.

Шунингдек, магистратура йўналишида психология, бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий ишлари, мактабгача таълим, иқтисодиёт ҳамда қишлоқ хўжалигида менеджмент бўлимлари бўйича қабул ташкил этилади.
Университет ўз фаолятини 2021-2022 ўқув йилидан бошлашни режалаштирган, деб хабар беради Жиззах вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.