Брифингдан муҳим маълумотлар: 

➖Энергетика соҳасига хусусий инвестициялар кириб келиши бошланди. Бир йилнинг ўзида давлат-хусусий шериклик асосида 2 миллиард долларлик тўғридан-тўғри сармояларни жалб қилиш, 2 минг 700 мегаватт қувватли 6 та янги электр станциясини қуриш бўйича лойиҳалар бошланди.

➖ Станцияларни модернизация қилинади, энергия тежамкорликни ошириш, таннархни пасайтириш ва истиқболда электр энергиясининг рақобатли бозори яратилади.

➖Бугунги кунда электр станцияларининг эскирганлик даражаси 50 фоиздан юқори. Бундан ташқари, эски қувватларда ёқилғи сарфи янги буғ-газ қурилмаларига нисбатан 2 баравар зиёд. Модернизация ишлари энди давлат кафолати ҳисобига эмас, балки хусусий капитални жалб қилиш орқали амалга оширилади.

➖“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр станциялари” ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботларни жаҳон стандартлари асосида тайёрлаш тизимига ўтади. Мазкур 4 компаниянинг уч йиллик молиявий модели ва бизнес режалари ишлаб чиқилади.

➖Трансформация жараёнларига кўмаклашиш учун корхоналар бошқарувига ва кузатув кенгашларига чет эллик мутахассислар жалб қилинади.

➖Электр энергияси улгуржи бозори қоидалари белгиланмагани сабабли инвесторлар билан энергияни қатъий нархларда харид қилиш бўйича узоқ муддатли шартномалар имзоланмоқда. Бундай ёндашув келгусида рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин. Шу боис электр энергияси рақобатли бозорига ўтиш босқичлари ва қоидаларини белгиловчи ҳужжат ишлаб чиқилади.

➖Соҳага илғор технологияларни кенг жорий этилади, “рақамли трансформация” амалга оширилади.

➖ Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарёда қуёш, Бухоро ва Қорақалпоғистонда шамол, Сирдарё ва Сурхондарёда иссиқлик электр станциялари барпо этилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларни жадаллаштириш, уларга давлат-хусусий шериклик асосида инвестициялар йўналтирилади.