Жумладан, Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 1993 йилда туғилган икки нафар фуқаро тегишли ҳужжатларсиз 400 дона «МИСОПРОСТОЛ» таблеткалари, 139 дона капсула, 2 дона бальзам ва уларни қадоқлаш учун мўлжалланган 26 дона қутини 5 минг АҚШ долларига сотиш пайтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тадбир давомида шаҳардаги бир аёллар фитнес-клубида қўлга олинган шахслар ташкил этган яширин цех фаолияти фош этилди. У ерда турли хил дори воситалари қўлбола усулда қадоқланиб, сотувга тайёрланаётгани аниқланди.

Жойни кўздан кечириш жараёнида 1 дона қадоқлаш ускунаси, 141 дона тайёр капсула, 1 040 дона сохта голограмма, 237 дона штрих-код, 1 014 дона бўш капсула ҳамда турли хил қути ва пакетлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Шунингдек, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда 1998 йилда туғилган, фармацевтика маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ менежери қўлга олинди.

У Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб кирилган ва таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган 9 800 дона дори воситасини шартли харидорга 25 миллион сўмга сотишга уринган пайтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.