Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Фориш тумани ҳокими бўлиб, ишлаб келган Мустанов Абдивали Саидовични Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ва Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Пудрат ва махсус монтаж ишлари бозорини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Назаров Бахром Амонович номзодларини тавсия этди.

Ушбу таклиф Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

Абдивали Мустанов бугун Халқ депутатлари Фориш туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимидан озод этилганди.