Шунингдек, Тошкент вилояти судида:
Акбар Раҳмонқулов (1972 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Ж-Қурувчи” МЧЖ директори) 100 350 000 сўм жарима;
Алишер Раҳмонқулов (1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Ravon Yo`l Invest” МЧЖ, “Согдиана пипепласт” МЧЖ ва “Жиззах савдо люкс” МЧЖлар директори) 100 350 000 сўм жарима;
Ғ. Раҳматов (1963 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган) 89 200 000 сўм жарима;
Б. Мелиев (1963 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти Қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази директори лавозимида ишлаган) 89 200 000 сўм жарима;
Ж. Ҳамраев (1976 йилда Жиззах вилоятида туғилган, «Қурилиш таъминоти» хусусий корхонаси директори бўлиб ишлаган) 100 350 000 сўм жарима;
Ш. Бахриддинов (1990 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Камол” ХК, «Зенаткор фабрикаси мебеллари» МЧЖлар раҳбари, «Қурилиш таъминоти» ХК таъсисчиси ва норасмий раҳбари) 100 350 000 сўм жарима;
И. Тошпўлатов (1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган, «Абдувоҳид қурилиш таъмир» МЧЖ таъсисчиси ва директори) 100 350 000 сўм жарима;
Ш. Азимов (1977 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган) 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 89 200 000 сўм жарима;
А. Мелибоев (1993 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “АРМО СТРОЙ” МЧЖ раҳбари) 100 350 000 сўм жарима;
Қ. Муқумов (1974 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Тоза сув иншоот” МЧЖ директори) 78 050 000 сўм жарима;
М. Султанов (1972 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаган) 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 78 050 000 сўм жарима ва бошқа шахсларга тегишли жарима жазоси тайинланди.